Одамлар орасида архитектурани санъат дегувчилар ҳам топилади. Қайсидир жиҳатдан уларнинг гапида жон бордек. Бугун дунёнинг турли чеккаларида қурилаётган биноларнинг ўзига хос архитетураси фикримизнинг ёрқин исботидир. 

Ана шундай гўзал биноларнинг 100 та суратини эътиборингизга ҳавола этишни ният қилдик. Бу ерда жами 50та сурат бўлиб, қолганлари мақоланинг биринчи қисмидан жой олган.

50. Александрина кутубхонаси. Мисрда жойлашган. Унда 4 млн та китоб борлиги айтилади.

49. Архитектор Колин Сент-Жон Уилсон томонидан бунёд этилган Британия кутубхонаси. Бу ерда ер юзидаги китоблар коллекцияси тўпланган.

48. Ордрупгаард санъат музейи. Даниядаги Йегерсборг Дюрехаве паркида жойлашган. Муаллифи Заха Ҳадид.

47. Париж марказида жойлашган Помпиду маркази. Ғоя муаллифи Ричард Рожерс ва Ренцо Пиано. Бу ерда замонавий санъат музейи, мусиқа санъати маркази ва кутубхона бор.

46. Энг замонавий концерт саройи. Глазго, Шотландия.

45. «Гуанчжоу халқаси» (Guangzhou Circle) осмонўпар биноси. У Хитойда жойлашган бўлиб, бу ерда пластмассли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

44. Царица Тамара номидаги аэропорт. Местиа, Грузия.