Жаҳон | 10:35 / 25.11.2016
7602
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 2 марта зилзила рўй берди

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳудудида 4,6 ва 4,4 балли кучланишлар билан 2 марта зилзила рўй берди. Бу ҳақда Қозоғистон фан ва таълим вазирлигининг тажриба-услубий экспедицияси маълум қилган.

4,6 балли биринчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 08.53да рўй берган ва унинг эпимаркази Олмаота шаҳридан 276 километр шимоли-шарқда жойлашган. Унинг ўчоғи 20 километр чуқурликда жойлашган.

Соат 08.55да худди шу ҳудудда 4,4 балли зилзила такрорланган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид