Жаҳон | 14:07 / 25.11.2016
15341
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ ва Россия манфаатлари хусусида фикр юритди

Фото: © AP

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп фикрича, америка-россия муносабатларининг яхшиланиши Вашингтон ҳамда Москва манфаатларига ҳам жавоб беради. Республикачилар вакили The New York Times нашри журналистлари билан ўтказган мулоқотида шу ҳақда сўз юритган. 

"Мен Россия билан келишиб олсам, хурсанд бўлардим, ўйлайманки, улар ҳам бизлар билан келишиб олишдан хурсанд бўлишади. Бу бизларнинг умумий манфаатларимиздир", - деган Трамп. У сайловолди кампанияси чоғида ҳам шу ҳақда кўп бора сўз юритганини хотирлаган. 

Трамп шунингдек, АҚШ ва Россия "ИШИДга қарши биргаликда курашса" мақсадга мувофиқ эканини такрорлаган. Унинг қайд этишича, жангариларга қарши кураш, "нафақат хавфли, балки жуда қимматга тушади". "Бизнинг Россиядан ташқари бошқа мамлакатлар билан ҳам муносабатларимизни яхшилашимиз ажойиб-ку", - деган Трамп.

Шу билан бир вақтда, республикачи президентнинг The New York Times нашрига берган интервьюсида таъкидлашича, у Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқаларни яхшилашда "кучайтириш" иборасини қўллашни ёқтирмайди. 

"Мен бу иборани ишлатмаган бўлардим", - деган Трамп. У сайловолди кампанияси чоғида, демократлар номзоди Ҳиллари Клинтоннинг давлат котиби бўлган вақтларда россия-америка муносабатларини "кучайтириш"га урингани барбод бўлган. Трампнинг айтишича, Барак Обама маъмурияти ва Ҳиллари Клинтоннинг ташқи сиёсатдаги хатолари туфайли АҚШ ва РФ ўртасидаги муносабатлар фақат ёмонлашган. 
 

Мавзуга оид