Жаҳон | 22:54 / 26.11.2016
6285
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти минтақадаги муаммоларни ҳал қилишда Туркияни ҳамкорлик қилишга чақирди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилиш учун Теҳрон ва Анқара ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини айтди, деб хабар бермоқда IRNA ахборот агентлиги. 

"Минтақадаги вазият қалтис бўлган бугунги кунда, Теҳрон ва Анқара ўртасидаги ҳамкорлик, ҳамфикрликни ривожлантириш ҳамда ўзаро алоқалар минтақадаги муаммоларни ҳал қилишда ҳаммага фойдали бўлиши мумкин", деб айтди Руҳоний Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу билан учрашув якунларига кўра.

Руҳонийнинг айтишича, минтақа давлатларининг ҳамкорлиги Сурия ва Ироқдаги инқирозларни ҳал қилиш ва бу давлатларда террорчиликка қарши кураш учун зарурдир.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид