Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Яқин Шарқ давлатларига янги чақириқ билан чиқди
АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун бир қатор араб ва мусулмон давлатларини “Иброҳим келишувлари”га қўшилишга чақирди.
Трампнинг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзишича, Эрон билан эҳтимолий тинчлик келишувига эришилган тақдирда Саудия Арабистони, Қатар, Покистон, Туркия, Миср ва Иордания мазкур келишувларга қўшилиши керак.
“Иброҳим келишувлари” Исроил ва айрим мусулмон давлатлари ўртасида дипломатик муносабатларни тиклаш, элчихоналар очиш ҳамда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади. Ушбу келишувлар Трампнинг биринчи президентлик даврида АҚШ воситачилигида имзоланган эди.
АҚШ президентининг таъкидлашича, у 25 май куни Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Покистон, Туркия, Миср, Иордания ва Баҳрайн етакчилари билан мулоқот қилиб, ушбу масалани муҳокама қилган.
Трамп “Иброҳим келишувлари” иштирокчилари бўлган давлатлар иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда катта ютуқларга эришганини таъкидлаб, Саудия Арабистони ва Қатар янги иштирокчилар орасида биринчи бўлиши кераклигини айтди.
Унинг фикрича, келажакда Эроннинг ўзи ҳам мазкур келишувларга қўшилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026