Кувайтлик шайхнинг қотиллари қўлга олинди
Кувайт шайхининг жонига қасд қилган икки эронлик айбига иқрор бўлди. Бу ҳақда Кувайт ички ишлар вазирлиги хабар қилади.
Жиноят қидируви бош бошқармаси томонидан исми Mohammad Abdullredha Nawasser ва Ali Mohammad Al Bughaibesh деб қайд этилаётган икки жиноятчи жума куни 58 ёшли шайх Sabah Mubarak Al Sabah Al Nasserни, шунингдек, яна бир кувайтлик киши ва индонезиялик аёлни пойтахтдан 13 километр узоқликда жойлашган Салвадаги уйда отиб ўлдиришган.
Улар уйдан 276,000 кувайт динори ва уй эгасига тегишли учта қуролни ўғирлаб, қочишган, деб хабар қилади Вазирлик Шанба кунги баёнотида.
Гувоҳларни сўроқ қилиш ва кузатув камерасини изчил текшириш натижасида икки қотил ҳам қўлга олинди.
Суриштирув натижасида 40 ёшли Nawasser Шайх Сабаҳнинг ошпази бўлиб ишлагани аниқланди. У қурбонларнинг оёқ ва қўлларини боғлаган вақтда, 31 ёшли Al Bughaibesh эса тўппонча билан уларни отиб ташлаган.
Полициянинг сўзларига кўра, икки Эронлик ўз жиноятларини олдиндан режалаштирган.
Баёнотда айтилишича, қотиллар терговчиларга беркитилган пуллар ва қуроллар жойини кўрсатишган.
Шунингдек, тергов натижасида маълум бўлишича, эронликлар шайхга хизмат қилувчи ҳиндистонлик кишига ўқ узишган. Бироқ у белига ўқ тегиб, жароҳат олади ва жиноятчилар олдида ўзини ўлганга солади.
Жиноятчилар уйни тарк этгач, айнан шу хизматчи полицияни ёрдамга чақиради.
Мавзуга оид
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024