11:37 / 27.11.2016
5966

«Валенсия»ни мағлуб этган «Севилья» «Барселона»ни қувиб ўтди

Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган учрашувлардан яна иккитаси бўлиб ўтди. Энг эътиборли учрашувлардан бирида «Севилья» «Валенсия»ни ўз уйида қабул қилиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

«Рамон Санчес Писхуан» стадионида кечган ўйинда аввалига 53-дақиқада Эзекиел Гарай ўз дарвозасига тўп киритиб, мезбонларга кўмаклашиб юборган бўлса, кейинроқ собиқ «Барселона» футболчиси Мунир ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ 75-дақиқага келиб Николас Пареха томонидан киритилган гол андалусияликларга ғалабани тақдим этди. 

Ушбу ғалабадан кейин «Севилья» ҳисобидаги очколар сони 27 очкога етди ва жамоа «Барселона»ни қувиб ўтиб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Бугун каталонияликлар «Реал Сосьедад»га имкониятни бой бериб қўйса, учинчи ўринда камида бир ҳафтага қолиб кетишлари мумкин бўлади. «Валенсия» эса 11 очко билан бор-йўғи 16-ўринда бормоқда. 

Шунингдек яна бир учрашув Барселонада бўлиб ўтди. «Эспаньол» мавсум дебютанти «Леганес»ни иккинчи бўлимда киритилган голлар эвазига йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Каталония жамоаси ҳисобидаги очколар сони 18тага етди ва улар мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда. «Леганес» 13 очко билан 15-поғонасини банд этиб турибди.

Ла-лига.
13-тур

Севилья – Валенсия – 2:1 (0:0)
Голлар: Гарай (53, автогол), Пареха (75) - Мунир Эл-Ҳаддодий (65).
Севилья: Рико, Рами, Пареха, Меркадо, Сарабия, Краневиттер (Корреа, 72), Нзонзи, Витоло, Эскудеро (Кийотаке, 46), Васкес, Вьетто (Бен-Йеддер, 61).
Валенсия: Диего Алвес, Мангаля, Гарай, Абденнур (Мунир, 62), Жоау Канселу, Перес, Суарес (Санти Мина, 80), Сикейра (Гайя, 80), Парехо, Родриго, Нани.

Эспаньол – Леганес - 3:0 (0:0)
Голлар: Морено (47), Пьятти (51), Пьятти (88).
Эспаньол: Лопес, Санчес, Лопес Сильва, Рейес, Кариколь, Рейес (Кайседо, 46), Хурадо, Хави Фуэго, Пьятти, Морено (Марк Рока, 85), Баптистао (Диоп, 70).
Леганес: Серантес (Бриньоли, 30), Бустинса, Инсуа, Мантовани (Мачис, 77), Диас, Адамес, Тимор, Рамос, Пирес, Лопес, Лусиано (Герреро, 76).
Огоҳлантиришлар: Диас (16), Мантовани (47), Хурадо (68).

Top