Испания шарқидаги Валенсия автоном ҳудудида 30 октябр куни кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари рўй берди. Саккиз соат ичида регионга бир йиллик нормадаги ёғин тушган. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакат тарихидаги энг вайронкор сув тошқинларидан бири бўлган табиий офат оқибатида 95 киши ҳалок бўлган, расмийлар қурбонлар сони ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Ёғингарчилик туфайли Валенсиядан Мадрид ва Барселонага поезд қатнови тўхтатилган, авиалоқа узилган, мактаблар ва асосий ижтимоий хизматлар ишламаяпти, аҳолининг кўп қисми электрсиз қолган. Қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Oscar Del Pozo / AFP / Scanpix / LETA

Oscar Del Pozo / AFP / Scanpix / LETA

Oscar Del Pozo / AFP / Scanpix / LETA

Miguel Angel Polo / EPA/ Scanpix / LETA

Alberto Saiz / AP / Scanpix / LETA

Manuel Bruque / EPA / Scanpix / LETA





































