Япония Мудофаа вазирлиги тармоқлари номаълум хакерлар томонидан бузиб кирилди
Япония мудофаа маҳкамаси ва мамлакатнинг ўзини-ўзи мудофаа қилиш Кучлари компьютер тизимлари номаълум хакерлар томонидан бузиб кирилди. Kyodo News агентлигининг хабар беришича, киберҳужум натижасида маълумотлар сизиб чиққан бўлиши мумкин.
Маълумотларга кўра, асосий ҳужум ўзини-ўзи мудофаа қилиш Кучларининг турли бўлинмалари орасида маълумот алишиш тизимига уюштирилган. У икки қисмдан иборат бўлиб, хавфсизлик мақсадида алоҳида ишлатилади. Бироқ, жиноятчилар улар ўртасидаги алоқа каналларини бузишга муваффақ бўлишган.
Маҳкамада фикр билдирилишича, тармоққа рухсатсиз кириш вазирликнинг миллий мудофаа академияси ва тиббий коллежида ўрнатилган компьютерлар ёрдамида амалга оширилган.
Киберҳужум оқибатларини баҳолаган мутахассисларнинг фикрича, бу иш ўта профессионаллар томонидан амалга оширилган. Улар ортида хориж давлати турган бўлиши ҳам мумкин. Айни дамда маҳкамада хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, ўзини-ўзи мудофаа қилиш Кучлари ходим ва хизматчиларига интернетга кириш тақиқлаб қўйилди.
Мавзуга оид
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024