Дубайдаги чой сотувчи фахрий меҳмонга айланди
Ҳиндистонликлар учун энг машҳур чой сотувчи инсон уларнинг бош вазири Нарендра Моди ҳисобланади.
Бироқ Дейрадаги Ал Мусалла кўчасида сотувчилар ва дўкон эгалари учун ҳиндистонлик бошқа танилган чой сотувчиси бор.
20 йилдан буён чой сотиб келаётган кералалик Муҳаммад Шафи электрон дўкон очилиш маросимига машҳур инсон сифатида таклиф қилинди.
Key Fashion Electronics Trading раҳбари Нилеш Бхатия ўзининг учинчи шоуруми очилишига Шафини фахрий меҳмон сифатида чақиришга қарор қилди.
50 ёшли ўта камтарин бўлган Муҳаммад Шафи юзда табассум билан кўплаб меҳмонларнинг олқиши остида лентани кесиб берди. Шунингдек, Шафига эҳтиром белгиси сифатида Бхатия унга рўмол ўраб қўйди.
"Мен ҳаётимда бу каби ҳодиса бўлишини сира ҳам кутмаган эдим. Бхатия каби бундай ёқимли ишларни амалга оширувчи кишилар ҳақида аввал эшитмаганман. Мен шунчаки у бошлаган бизнес янада ривожланишини тилаб қоламан", - дейди туманнинг машҳур чой сотувчиси.
Ўз навбатида Бхатия ҳам Шафининг шарафига илиқ сўзлар айтди. "Мен дўконимни 20 йилдан ортиқ вақт давомида ҳалоллик ва содиқлик билан хизмат қилган инсон очиб беришини истаган эдим. Мен дўконга келганимда у ҳаттоки, сўраб ҳам ўтирмай, тезда кўк чой келтириб беради. Дивали байрамида эса барчамизга махсус шарбатлар олиб келади".
Тантанали очилишдан сўнг таниқли чой сотувчининг қўллари совғага тўлиб кетди.
Мавзуга оид
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024