Жамият | 17:50 / 28.11.2016
8052
1 дақиқада ўқилади

Украина собиқ президенти давлатга хиёнатда гумон қилинмоқда

Фото: © РИА Новости

Украина бош прокурори Юрий Луценко собиқ президент Виктор Януковични давлатга қарши хиёнатда гумон қилди, деб хабар қилади «112 Украина».

Луценконинг маълум қилишича, Россияга тегишли билдиришнома ҳам юборилган.

“Янукович Украинадан ташқарида бўлгани ва давлат ҳуқуқ-тартибот идораларидан беркиниб юрганини ҳисобга олиб, гумон оғзаки равишда эълон қилинди. Бу ҳақдаги хабар эса Януковичнинг барча маълум манзилларига юборилди”, - деди у.

Шунингдек, Янукович ва Украина ИИВ ички қўшинлар собиқ қўмондони Станислав Шулякнинг “собиқ беркутликлар” бўйича сўроғи уч соатдан ортиқ давом этиши маълум бўлди.

Маълумот учун, Януковичнинг видеосўроғи бугун икки маротаба амалга ошириб кўрилади. 

Мавзуга оид