Човушўғли: Туркия ва Россия "инқироздан олдин" ёки "инқироздан кейин" ибораларини қўллаши ножоиз
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Туркия ва Россия раҳбарларининг стратегик узоқни кўра билиши туфайли икки мамлакат ўртасидаги келишмовчиликларни қисқа муддатда енгиб ўтганини таъкидлади. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Човушўғли РФ ахборот агентлигига мурожаат қилар экан, Туркия ва Россия ҳамкорликда фаолият олиб бориши учун улкан имкониятларга эга бўлганлиги, шунингдек икки мамлакат таҳдидли ва синовли дамларни енгиб ўтганлигини айтиб ўтди.
"Бизнинг мақсадимиз савдо ҳажмини йилига 100 миллиард долларга кўтариш ва Аккую АЭС каби мегалойиҳа устидаги ишларни якунлаш. Шундай экан, биз "инқироздан олдин" ёки "инқироздан кейин" каби ибораларни қўллашни тўхтатишимиз ва мақсад сари ҳаракат қилишимиз лозим", - деди ташқи ишлаар вазири.
Човушўғли икки мамлакат ҳам муносабатларни яхшилаш борасида ташаббус кўрсатиш кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга у Россия Туркиянинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига нисбатан қўйилган санкциялар ҳамда турк компаниялари фаолиятидаги чекловларни бекор қилиши кераклигини қўшимча қилди.
У Туркия ва Россия ўртасидаги иқтисодий алоқалар бир-бирини тўлдириб туришини таъкидлади.
"Россия Туркияга энергия етказиб берувчи асосий мамлакатдир. Туркия эса Россияга энг яхши мева ва сабзавотларни етказиб беради", - деди у.
Мавзуга оид
20:26 / 10.06.2023
Туркияда ҳукумат янгиланди. Асосий ўзгаришлар ҳақида суҳбат
16:41 / 02.08.2022
Шавкат Мирзиёев Мавлуд Човушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
20:34 / 08.06.2022
Лавров Туркияда Човушўғли билан учрашди. Улар буғдой ва музокаралар истиқболлари борасида нималар дейишди?
16:54 / 31.03.2022