ОПЕК давлатлари январдан бошлаб нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга келишиб олди
ОПЕКга аъзо давлатлар нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 1,2 млн баррелга, яъни 32,5 млн баррелгача қисқартиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
30 ноябрда Венада ОПЕК учрашуви бўлиб ўтди. Нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича дастлабки келишувларга сентябрь охирида Жазоирда эришилганди.
Жазоирда октябрь охирида бўлиб ўтган йиғилишда ОПЕКга аъзо давлатлар нефть нархини барқарорлаштириш учун нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиш бўйича келишувга келгандилар. Бироқ кейинроқ йиғилиш иштирокчилари нефть қазиб олишни чеклаш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқа олмагандилар. Шу билан бирга учрашувда иштирок этган, бироқ ОПЕКга кирмайдиган нефть қазиб олувчи давлатлар, жумладан Бразилия ва Қозоғистон 2017 йилда нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришни режалаштирмаётганларини айтишган.
Жорий келишув ОПЕКга кирмайдиган давлатлар ҳам нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 600 минг баррелга камайтиришини ўз ичига олади.
ОПЕКга аъзо давлатлар 2008 йилдан илк бор нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришга келиша олдилар. Ўшанда ОПЕК нефтни кунига 2,2 млн баррелга қисқартиришга келиша олганди ва бу картел тарихида энг катта қисқартириш бўлган.
Мавзуга оид
12:37 / 27.10.2024
Нефт – дунё қироллари учун энди тож эмасми?
08:40 / 06.05.2024
ОПЕК Ўзбекистонда хусусий боғчаларни ривожлантиришга 20 млн доллар ажратади
16:03 / 23.11.2023
Жаҳонда нефт нархи 80 доллардан пастга шўнғимоқда
17:08 / 06.10.2022