Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди (Видео)
Қозоғистоннинг Толдиқўрғонида (Олмаота вилояти маъмурий маркази) амалдаги президент Нурсултон Назарбоевга қўйилган ҳайкал тантанали равишда очилди, деб хабар қилмоқда вилоят маъмурияти ахборот хизмати.
"Бугун Толдиқўрғон шаҳрида мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида давлат раҳбари Нурсултон Абишевич Назарбоевга ўрнатилган ҳайкал тантанали равишда очилди", — дейилади хабарда.

Баландлиги 4,2 метр бўлган ҳайкал бронзадан ишланган бўлиб, унинг 4,5 метрлик асоси жигар ранг гранитдан тайёрланган.
Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистонда Назарбоевга ўрнатилган биринчи ҳайкал эмас. Унинг фигураси Олмаота ва Остонада ҳам қўйилган. Шунингдек, давлат раҳбарига бошқа мамлакатларда ҳам ҳайкаллар ўрнатилган.
Мавзуга оид
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025