Австрия суди ўз тарихида биринчи марта ноодатий ишни ҳал қилишига тўғри келди
Австрия олий суди тарихда биринчи марта Венада яшовчи икки киши орасида тамаки чекиш деб узоқ давом этиб келаётган низога аралашишига тўғри келди. Кўп квартирали уйда яшовчи икки қўшни ўртасидаги низо сигарет тутуни деб эмас, балки сигарадан анқувчи ҳид деб вужудга келди. Уйда яшовчи эркаклардан бири тагидаги қўшнисининг балконидан ёки ойнасидан юқорига кўтарилаётган сигара ҳиди сабабли узоқ вақт азият чекиб келган. Натижада суд сигара ихлосмандига куннинг маълум соатларида уйда чекишни тақиқлаб қўйди.
Die Presse нашрининг ёзишича, бу ишдаги жабрланувчи 7-қаватда, уни безовта қилаётган қўшниси эса 6-қаватда яшайди. Сигара чекувчи эркак ёзувчи бўлиб, у кунига 2 та сигара: бир сигарани кундузи, иккинчисини эса тунги вақтларда ишлаганда чекишга одатланган. Қишда ва об-ҳаво совуқ вақтларда у ойналари ёпиқ ҳолатда, ёзда эса балконда ёки ойналарини очиб қўйиб сигара чекади. Айнан ёзги вақтдаги сигара туташиш юқори қаватдаги эркакни жуда безовта қилади. Юқорига кўтарилаётган сигара дуди унинг уйига кириб, унинг ухлашига халақит қилар экан.
Суд ушбу ишни батафсил тафтиш қилиб, ёзувчига май ойидан октябргача соат 22:00дан тонгги соат 06:00 гача уйида чекишни тақиқлаб қўйди. Ушбу тақиқлов кундузи ҳам маълум соатларда амал қилиши белгилаб қўйилди, яъни эркак қўшниси овқатланаётганда ҳам чека олмайди. Совуқ ҳавода эса эркак кундузи бир неча соат чека олмайди, чунки қўшниси уйини шамоллатиб туриши мумкин. Кечаси эса унга бемалол чекаверишга рухсат этилди, чунки совуқ ҳавода бундай пайт ойналар одатда ёпиқ бўлади. Шу билан бирга суд сигара ҳиди ҳақиқатан ҳам жабрланувчининг соғлиғига зарар етказишини ва унинг хонадонидаги тамаки тутуни қандай миқдорда эканлигини аниқлай олмаган.
Дастлаб жабрланувчи қўшнисига умуман квартирасида чекишни тақиқлатмоқчи бўлган. Бироқ суд бир уйда яшовчи эркаклар қўшнилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларга амал қилишлари керак, деб ҳисоблаган, демакки, улар бир-бирларининг манфаатларини ҳисобга олишлари лозим.
Мавзуга оид
13:10 / 23.10.2024
Австрия раҳбари канцлерга ҳукуматни шакллантиришни топширди
10:50 / 30.09.2024
Австриядаги сайловларда ўнг популистлар ғалаба қозонди
15:40 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Австрия ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
17:12 / 30.08.2024