Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Мулоқот чоғида ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 1 июнь куни Вена шаҳрида Австрия Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Валтер Розенкранц билан учрашди.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

«Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, хусусан, жамиятни демократлаштириш ва давлат бошқарувини модернизация қилиш борасидаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди», деб ёзди Саида Мирзиёева бу ҳақда.


Шунингдек, Венада БМТ Бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ) ижрочи директори этиб янги тайинланган Моника Жума билан учрашув бўлиб ўтди.


«Мулоқот давомида мамлакатимизнинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлиги, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши курашиш масалалари ҳамда 2026 йил апрель ойида ушбу глобал муаммога бағишлаб ўтказилган Самарқанд халқаро форумидан сўнг амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилдик. Аёллар, болалар ва ёшлар ҳимоясига қаратилган «сайд-ивентимиз»ни қўллаб-қувватлагани учун Моника Жумага миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон ушбу тадбирни бугун БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш комиссиясининг 35-сессияси доирасида ўтказди. Биз БМТ ГЖБ билан хавфсизлик, адолат ва барқарор тараққиёт борасида шерикликни янада ривожлантиришга тайёрмиз», деб ёзди Саида Мирзиёева бу ҳақда.





Мавзуга оид
20:19 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссияси сессиясида иштирок этди
08:31 / 01.06.2026
БМТ банкротлик хавфига дуч келмоқда — WSJ
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
10:34 / 29.05.2026