Жаҳон | 11:56 / 01.12.2016
17248
1 дақиқада ўқилади

«Шапекоэнсе» ҳалокатига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Колумбия фуқаролик авиацияси хавфсизлиги хизмати раҳбари Фредди Бонилья бортида бразилиялик футболчилар бўлган самолёт ҳалокатга учраши сабабини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, «Шапекоэнсе» футболчилари минган самолёт ёқилғи тугаб қолгани туфайли қулаб тушган.

Лайнер 29 ноябрь куни Медельин шаҳрига 50 километр масофа қолганида ҳалокатга учради. Унинг бортида 77 киши: экипажнинг 9 аъзоси ва 68 йўловчи бор эди. 6 киши омон қолди, 3 нафар футболчи, бир журналист ҳамда экипажнинг 2 нафар аъзоси.

«Биз кузатувларимиз натижасида билдикки, самолётда ёқилғи етарли бўлмаган. Биз ҳалокат сабабларини ўрганиш мақсадида текширув ўтказдик. Умум томонидан қабул қилинган стандартларга кўра, лайнерда мўлжалдагидан ташқари, яна 30 дақиқага етарли ёқилғи бўлиши керак ҳисобланади. Афсуски, самолётда форс-мажор ҳолатлари учун захира ёқилғи бўлмаган», — дея Бонильюнинг сўзларини келтирган Lider Web.

Мавзуга оид