Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси ёқилғи маҳсулотлари нархлари мониторинг қилинаётганини билдирди
Қўмита қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва фермер хўжаликларига нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар юзага келганида қўмитанинг ҳудудий органларига мурожаат қилишни тавсия этди.
Фото: Kun.uz
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси экиш мавсуми бошланиши арафасида нефт маҳсулотлари (дизел ёқилғиси ва бензин) бозоридаги ҳолатни доимий равишда мониторинг қилиб бораётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва фермер хўжаликларининг эҳтиёжларини қондириш имконини берувчи етарли ҳажмдаги бензин ва дизел ёқилғиси биржа савдолари орқали реализация қилинмоқда.
Қўмита ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда манфаатдор идораларга экин экишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва фермер хўжаликларининг эҳтиёжларини ўз вақтида таъминлаш юзасидан тезкор чоралар кўришни тавсия қилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва фермер хўжаликларига нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар юзага келганида қўмитанинг ҳудудий органларига мурожаат қилиш тавсия этилган.
Мавзуга оид
20:20 / 25.05.2026
Рақобат қўмитаси Centrum Air вa Qanot Sharq рейсларидаги кечикишлар бўйича сўров юборди
11:48 / 21.05.2026
OLX онлайн реклама бозорида устун мавқега эга деб топилди
10:50 / 18.05.2026
Учта давлат ташкилотининг 23 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидларида қоидабузарликлар аниқланди
11:15 / 06.05.2026