Ўзи боғичланувчи Nike кроссовкалари сотила бошланди
Nike компаниясининг Нью-Йоркдаги етакчи дўконлари (Nike SoHo ва NIKE+ ClubHouse) ўзи боғичланувчи HyperAdapt 1.0 кроссовкаларини сотишни бошлади. Бу ҳақда Highsnobiety маълум қилди.
Бугунда кроссовкаларни олдиндан ёзилиб қўйганларгина сотиб олишлари мумкин. 20 декабрдан кроссовкаларни Чикаго, Лос-Анжелес ва Сан-Францискодаги дўконлардан сотиб олиш мумкин бўлади. Кроссовкани шунингдек смартфонлар учун NIKE+ дастури орқали сотиб олиш ҳам мумкин.
Ушбу антиқа пойабзалнинг илк соҳибларидан бири актёр Майкл Бакари Жордан бўлди ва у пойабзал қутисини очиш видеосини фейсбукда чоп этди.
Кроссовканинг нархи 720 долларни ташкил қилади. Ушбу пойабзал бошқа давлатларда қачон савдога чиқиши ҳозирча маълум қилинмаган.
Автоматик боғичланувчи HyperAdapt 1.0 кроссовкаларининг ишлаб чиқарилиши бошланиши ҳақида 2016 йил март ойида эълон қилинганди. Кроссовканинг прототипи ўтган йил охирида намойиш қилинган ва ушбу кроссовканинг яратилишига сабаб бўлган "Келажакка қайтиш" фильмидаги бош қаҳрамон ролини ижро этган актёр Майкл Ж.Фоксга совға қилинган. Ушбу фильмда актёр ижросидаги бош қаҳрамон Марти Макфлай шундай кроссовкаларни 2015 йилга тушиб қолганда топиб олади.
Мавзуга оид
16:15 / 04.07.2024
Омадсиз спортчи ташкил этган компания — жаҳонга машҳур Nike қандай пайдо бўлганди?
16:00 / 07.08.2023
Ўзбекистонда Nike кроссовкаларини ишлаб чиқариш бошланди
14:34 / 26.11.2021
Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкалари қачондан ишлаб чиқарилиши айтилди
17:03 / 05.09.2021