Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ конгресси Пентагонга Россия билан ҳамкорлик қилишни тақиқлаб қўйди
АҚШ конгресси вакиллар палатаси Пентагонга 2017 йилда пул маблағлари тақдим қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу лойиҳа Россия билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишни тақиқлашни кўзда тутади.
Вакиллар палатасининг қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитаси хулосасида айтилишича, "Россия АҚШнинг Европадаги ҳамкорлари ва иттифоқдошларини қўрқитиш ва уларга тажовуз кўрсатишни давом эттирар экан, икки томонлама ҳамкорлик асоссиз ҳисобланади".
Қонун лойиҳасига кўра, Вашингтон ва Москванинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги АҚШ мудофаа вазирлиги ва давлат котиби конгрессни "Россия Украина ҳудудининг бир қисмини оккупация қилишни тўхтатгани" ва гўёки "Украина ва НАТО аъзолари суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига хавф солаётган" ҳаракатларни тўхтатганига ишонтиргандан кейин тўлиқ ҳажмда қайта бошланиши мумкин.
Таъкидланишича, АҚШ 1997 йилдаги келишувларга кўра Қрим ҳудудида яратилган Россия ҳарбий базаларининг қонунийлигини ҳанузгача тан олиб келади.
Мавзуга оид
18:33
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:55
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
10:48
АҚШнинг Эронга зарбалари олтинчи кеча ҳам давом этди
10:42