Спорт | 23:39 / 02.12.2016
9786
2 дақиқада ўқилади

Антонио Конте Моуриньонинг «Челси»да чиқарган қароридан афсусланишини билдирди

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте «Манчестер Сити» клубига қарши ўйин арафасида яримҳимоячи Кевин Де Брюйне айнан рақиб жамоа сафида тўп сураётганидан афсусда эканини билдириб ўтди.

«Албатта Де Брюйне рақиб таркибида ўйнаётганидан афсусдаман. У фантастик футболчи. Аммо у энди «Манчестер Сити» учун тўп суради. Унга энг яхши тилакларни тилайман, аммо фақат бизга қарши ўйиндан кейин» - дея Контедан иқтибос келтиради Mirror нашри.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи аввал «Челси» таркибида ўйнаган, бироқ жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо уни клуб даражасида эмас деб ҳисоблаб «Вольфсбург»га сотиб юборилишига сабабчи бўлганди.

Жорий мавсумда Кевин «Манчестер Сити» таркибида чемпионат ўйинларида еттита голли узатма амалга ошириб Европанинг энг яхши плеймейкерларидан бири бўлиб турибди.

Мавзуга оид