Жамият | 18:08 / 02.12.2016
11183
1 дақиқада ўқилади
Ҳолливуднинг юлдузли жуфтлиги фарзандли бўлди
Ҳолливуд актёрлари Мила Кунис ва Эштон Катчер яна бир бор ота-она бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Бу ҳақида People нашри артистларнинг яқинлари берган маълумотга асосланиб, хабар берди. Мила ўғил фарзандни дунёга келтирган.
Бола 30 ноябрь куни таваллуд топган. Кунис ва Катчернинг 2 ёшли Вайатт Изабель исмли қиз фарзанди бор.
Катчер "Капалак эффекти", "Бир куни Вегасда" каби фильмлар ҳамда "Икки ярим киши" сериалида суратга тушган. Кунис эса "Қора оққуш", "Юпитер" фильмлари орқали танилган. Актёрлар 2015 йилнинг июль ойида оила қуришган. Уларнинг иккинчи марта ота-она бўлиши ҳақида 2016 йилнинг ёзида маълум қилинган.
Мавзуга оид
15:31 / 16.03.2024
Тўнғич, ўртанча, кенжа – нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими?
17:00 / 19.02.2024
«Болаларимни ўқитиш учун мардикорлик қилганман» — ота
08:36 / 17.02.2024
Ўзбекистонда 60 ва ундан юқори ёшда фарзанд кўрганлар сони маълум қилинди
09:17 / 05.10.2022