Жаҳон | 08:31 / 02.12.2016
5221
1 дақиқада ўқилади

Перуда юз берган ерости силкинишлари вайронагарчиликларга сабаб бўлди

Фото: © EPA

Перунинг жанубий ҳудудларида кучли зилзила рўй берди. Reuters агентлигининг АҚШ геология хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, унинг кучи 6,3 баллни ташкил этган.
 
Зилзила маркази Хульяка шаҳридан 45 км шимоли-шарқда 3 кмлар чуқурликда бўлган. Earthquake Track портали хабарига кўра, офат маҳаллий вақт билан 17:40лар атрофида рўй берган. 

Мамлакат фуқаро мудофааси миллий институти Twitter саҳифасида маълум қилишича, зилзила туфайли бинолар вайрон бўлган. 

«Хабарларга кўра, Лампа вилоятида 8 та уй вайрон бўлган, Паратия округида 40та уйга талофат етган. Одамлар хавфсиз жойларга кўчирилган», — дейилади хабарда. 

 

Мавзуга оид