Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сочилик аёл Грузияга танклар яқинлашаётгани ҳақидаги смс-хабари учун катта муддатли қамоқ жазоси олди
Россиянинг Краснодар ўлкаси суди Сочида яшовчи Оксана Севастидига 2008 йил апрелда грузиялик танишига Россия танклари ҳаракатланиши ҳақида смс-хабар юборгани учун жазо ҳукмини чиқарди. Бу ҳақда kp.ru нашри хабар бермоқда.
46 ёшли аёл жосуслик кўринишида давлатга хиёнат қилганликда айбдор деб топилиб, жазони умумий колонияда ўташ шарти билан 7 йиллик қамоқ жазосига тортилди. Суд жараёнига аёл томонидан 2008 йилда юборилган 2 та смс-хабар сабаб бўлган. Аёл 2015 йилда ҳибсга олинган.
"Смс-хабарларда фақатгина бир неча гап бўлган. Уларни ҳозир сизга сўзма-сўз такрорлай олмайман. Бироқ унинг маъноси қуйидагича бўлган: "Бизнинг шаҳар орқали Абхазия томонга танклар кетмоқда". Бу хабарларга ҳеч қандай суратлар илова қилинмаган", деб айтди аёлнинг адвокати Иван Павлов.
Адвокатнинг айтишича, Абхазия давлат хавфсизлиги органлари ҳужжатларидан маълум бўлишича, Севастидининг таниши ўша пайтларда Грузия махсус хизматларида ишлаган.
Мавзуга оид
12:19 / 03.06.2026
Белгиядан Россияга бемор отасини кўриш учун келган шахс «давлатга хиёнат»да айбланиб, 16 йилга қамалди
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
17:07 / 22.11.2025
Абхазияда уч ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
21:59 / 23.05.2025