Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Башар Асадни истеъфога чиқишга чақирди
Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушоғлу Сурияда қон тўкилишини тўхтатишга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters.
Байрутдаги матбуот анжуманида қатнашган Чавушоғлу Башар Асадни 600 минг кишининг ўлимида айблади ва у бундан кейин ҳам мамлакат раҳбари сифатида қола олмаслигини айтди. Вазирнинг кўрсатишича, Анқара Москва, Теҳрон, Дамашқ ва Байрут билан Сурия можаросини ҳал қилиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Барча томонлар ўт очишни тўхтатиш ва Алеппога гуманитар ёрдамни етказиб беришга рози бўлса-да, Чавушоғлунинг сўзларига кўра, улар ўртасида чуқур келишмовчиликлар бор.
Эслатиб ўтамиз, Чавушоғлу 1 декабрь куни Аланья шаҳрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Унда бундан кейин ҳам икки томонлама муносабатларни яхшилаш масаласидан ташқари, Эрдўғаннинг яқинда берган баёноти юзасидан ҳам фикрлашилди. Унда етакчи Туркия қўшинларининг Сурия ҳудудига киритилиши мамлакат президенти Башар Асадни ҳукуматдан четлатиш учун қилинганини маълум қилган. Чавушоғлунинг тасдиқлашича, Туркиянинг асосий вазифаси ИШИД билан кураш бўлиб қолади.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026