22:11 / 03.12.2016
5777

Facebook ижтимоий тармоғи Snapchat’дан кўчирмачилик қилишда давом этмоқда

Фото: © AP

Facebook компанияси Snapchat’ни сотиб олишга бир нечта муваффақиятсиз уринишдан кейин сервиснинг баъзи функцияларидан нусха кўчиришни давом эттирмоқда. Бироқ бу нусха кўчирилган функциялардан ҳали бирортаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида иштиёқ уйғотмади, деб хабар бермоқда VentureBeat.

Бироқ Facebook ўзиникидан қолмаяпти. Бу гал ижтимоий тармоқ Snapchat Discover’ни эслатувчи функцияни татбиқ қилиш устида ишламоқда. Бу оммавий аудитория учун махсус канал бўлиб, унинг ёрдамида Snapchat ўзининг CNN ва BuzzFeed каби медиа-ҳамкорлари контентини чоп этади. Facebook’га бу ғоя ёққан ва энди шунга ўхшаш функцияни яратишга уринмоқда.

Агар компания бу функцияни татбиқ қила олса, унда бир ўқ билан иккита қуённи уради. Биринчидан, унинг медиа-ҳамкорлари ўз аудиторияларини кенгайтириш учун ижтимоий тармоқнинг янгиликлар тасмасига янада кўпроқ ишонч билдиради. Иккинчидан, бу ижтимоий тармоққа "сохта" мақолаларга билдирилган танқид билан курашишга ёрдам беради.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқ яратаётган Collections номли канал ишончли янгиликларни чоп этиш учун ажойиб усул бўлади ва фойдаланувчилар тасмасида муҳим ўрин эгаллайди.

 

Top