Йилнинг асосий ўйини: «Барселона» ва «Реал» класико арафасида қай ҳолатда? (2-қисм)
Tribuna.Uz класико арафасида таркиб ва шунга ўхшаш муаммолар ўрнига иккала жамоанинг мавсумда кўрсатаётган ўйинидан келиб чиқиб, камчиликларини топишга ҳаракат қилиб кўрди. Дунё футболида энг мукаммал ўйин кўрсатадиган икки жамоанинг ўйин борасида етарлича муаммолари бор, албатта.
Ҳимоядаги ўйин
Ҳимоядан қуриладиган ўйинда иккала жамоада ўхшаш хатоликларни кузатишимиз мумкин. Бунга асосий сабаб жамоанинг олдинги чизиқ вакиллари. Замонавий футболда ҳужум чизиғи вакиллари бир вақтнинг ўзида асосий ҳимоячилар деб ҳам юритилади. Айнан уларнинг фаол ҳаракатлари натижасида рақибнинг ҳужумни ривожлантириш тезлиги ва йўналишини белгилаб олса бўлади.
«Реал» ва «Барселона» етакчилари эса ёши ўтаётгани сари янгича вазифаларга мослашиб бормоқда. Роналду аллақачон кўп функцияли яримҳимоячи бўлишни йиғиштириб қўйган. Яқин вақтлардан бошлаб унга кенг майдон бўйлаб ҳаракат қилаётган ҳужумчи деган таърифни ҳам бермай қўйишди. Бугун у энг минимал тўпга тегиниш орқали ҳужумни якунловчи эпизод ўйинчиси сифатида ўзини кўрсатмоқда. Португалиялик футболчи ҳимояга қайтиб ҳаракат қилишдан деярли озод қилинган. Лео Месси эса ўйинни кўра билиш қобилияти, юқори техникаси билан қанот ҳужумчисидан «яширин тўққизлик»ка ўтказилганди. Кейин кўпроқ плеймекерлик вазифасини бажара бошлади. Унинг ҳимоявий ҳаракатлари эса асосан яқинда жойлашган ҳимоячига қарши юқори бўлмаган босим билан чекланмоқда. Иккала жамоа мураббийлари ҳам етакчиларининг асосий вазифалари, имкониятларидан кўпроқ фойдаланиш мақсадида ҳимояда ҳаракатларини минимал даражага қадар туширишган.
Иккала жамоа ҳам ҳимояланаётган пайтда марказий ҳужумчи амплуасини эгаллаб туриш мақсадида кўпроқ 4-4-2 схемасидан фойдаланмоқда.
Роналду ва Мессининг ҳужумдаги шерикларига эса ҳимояланиш давомида концентрация, иштиёқ ва ўйин кўникмалари етишмаётгани мураббийлар учун ҳақиқий бошоғриқ бўлиб қолмоқда. Ҳужумчилар буни уддалай олмагач, яримҳимоячилар бу ишга киришишига тўғри келмоқда. Натижада, қўшимча қора ишларнинг қўшилиб, бўш ҳудудларни ёпиш ўрнига якка ҳолатда ўзи хавфни бартараф этиш билан шуғуллунмоқда. Бу эса жуда кенг бўш ҳудудлар яралишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужумчилар бутунлай четда қолиб кетиши натижасида рақиб учун жуда катта бўшлиқ юзага келяпти. Натижада аслида ҳужумчи бўлиши керак бўлган зонага яримҳимоячи чиқиб боришга мажбур бўлмоқда. Бу позицион ҳимояланишда чизиқларнинг бутунлай нотўғри жойлашувига сабаб бўлаётгани кўриниб турибди.
Таққослаш учун бу борада тенги йўқ жамоанинг ҳаракатидан қарама-қарши мисол – қандай қилиб аниқ схема бўйича ҳар бир амплуа тўғри ҳаракат қилиши лозим.
Стандарт вазият. Бензема концентрацияни йўқотди ва деярли ўйиндан ташқари ҳолатда қолмоқда. Натижада яримҳимоячи ҳимоячиларнинг ортга қайтиб олиши учун ўз зонасини ташлаб, жуда катта масофани босиб ўтган ҳолда рақиб қаршисига чиқишга мажбур бўлмоқда. Тўғри тактик ҳимояда бу вазифани Бенземанинг ўзи бажариши лозим эди ва яримҳимоячи яна бир қўшимча ҳудудни ёпишга улгурарди.
Прессинг қилаётган жамоанинг позицион хатосига яққол мисол. Яримҳимоячи тўпни ортга оширишга, ҳимоячи эса ўз дарвозасига қараган ҳолда қўшимча босим остида тўп билан муомала қилишга мажбур. Ҳужумчилар учун керакли ҳаракатни амалга ошириш учун етарлича сабаб бор. Лекин ҳаракатни марказдан тахминан 30 метрлар масофа босиб келаётган Ковачич амалга оширмоқда ва рақибни хато қилишга мажбурлашга уринмоқда.
Юқоридаги суратнинг давомини кўрамиз. Ҳимоячи дарвозабон билан биттадан пас алмашди ва рақиб дарвозасига қараб жойлашишга улгурди. Ковачич энди фойдасиз ҳаракатидан кейин ортга қайтишга улгурмаяпти, рақиб эса Иско таъқиб қилмай қўйган ҳимоячи билан ўйнаб прессингдан жуда катта бўш ҳудудга осонлик билан чиқиб кетмоқда. Бензема яримфаол ҳолатда, на ҳимоячига босим ўтказяпти ва на таянч яримҳимоячисига оширилаётган тўп йўлига чиқиб бораяпти. Худди шу таърифни Роналдуга ҳам бериш мумкин.
Бэйлнинг хатосидан кейин юзага келаётган эпизод. Қарши ҳужумни бошлаш учун ягона йўл бор. Бу вазиятда эса «Реал»нинг уч ҳужумчиси жой танлашдаги нотўғри қарори туфайли бутунлай ўйиндан чиқиб кетган.
Иккинчи жамоага ўтамиз. Бускетс рақибни марказий ҳужумчилардек прессинг қилмоқда. Рақиб ўйинчилар сони бўйича устунлик эвазига уни ортда қолдиргач, унинг ортида ҳеч ким тўлдирмаган жуда катта бўш ҳудудга чиқиб боряпти.
Иско тўпга ташланаётган Бенземани қўллаб-қувватлаш ўрнига «Атлетик» ҳимоячиларини гўёки босим остида ушлаб тургандек ортда қолиб кетаяпти. Бенземанинг уриниши омадсиз чиқиб, «Атлетик»нинг қанот футболчиси уни алдаб ўтаяпти. Жарима майдонига яқин жойлашган шериги билан биртепар услубида ўйнаб, Марселони ортда қолдиряпти. Якунда эса Навас дарвозаси ишғол қилинишига сабаб бўлган пас амалга оширилмоқда.
Юқорида иккала жамоа ҳам ҳимояланаётганда 4-4-2 сехмасига тушиб олиши ҳақида гапирдик. Бунда ҳужумчилар марказга яқинлашиб ўйнашмоқда. «Барса»да ҳам «Реал»да ҳам асосий ҳужумчиларнинг барчаси бир вақтда ўйнаганида, жамоанинг 4-4-2 сехмаси асосида ҳимояланиши оз бўлсада эффект бераяпти. Аниқроғи бу орқали жамоанинг асосий футболчиларининг устунлик томони сақланиб қолмоқда. Месси ҳам, Роналду ҳам ўз ишини яхши уддалаяпти. Аммо бутун бошли жамоа бу ҳолатда заифлашиб қолмоқда.
Эътибор берсангиз, «Реал» иштирокида «қуруқ» учрашувларнинг деярли барчасида жамоа камида битта асосий ҳужумчисиз ҳаракат қилган. Ёрқин мисол. «Атлетико»га қарши ўйинда «Реал» рақиб дарвозаси олдида етарлича вазиятлар яратиб, рақибга деярли имконият бермасликни қандай уддалади? Ахир «Атлетико» Европанинг энг яхши ҳимояланадиган жамоаси саналади, шундай эмасми? Энг қизиғи, бу жамоа таянчи Каземиро ва мадридликлар ҳужумларини ташкил этишда беназир Кроос йўқлигида амалга оширгани эътиборга молик. Ўша ўйинда Бензема ва Бэйл ўйнамади. Уларнинг ўрнида ўша куни Марселога кўмаклашган ва тинимсиз прессинглар амалга оширган Иско ҳаракат қилди. Марказий ҳужумда фақатгина Роналду ўйнади ва у одатдаги позицион ҳужумларда чап қанотга ўтиб ўйнашга мажбур бўлмади. Жамоа чизиқлараро ҳар бирининг ортидан қўшимча куч сифатида футболчилардан фойдаланди. Яримҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам. Натижа эса сизга маълум.
Бензема ва Мората сафга қайтгач, Зидан яна ҳимояланишда 4-4-2 тактикасига қайтишига тўғри келади. Иско захирада қолишини ҳисобга олсак, Марселога ҳимояда Бензема ёки Роналду ёрдам бериши керак бўлади. Бу ҳужумчиларнинг асосий вазифасидаги ҳаракатларини қийинлаштиради. Устига устак, Бензема қанот футболчиси эмас, Роналду эса бунақа ишларни аллақачон йиғиштирган.
Ўтган мавсумда «Барселона» ўзининг энг чиройли ўйинларини ўтказганида, 4-1-4-1 схемаси остида ҳимояланган эди. Қизиғи, айнан ўша пайтда Лео Месси жароҳат олиб майдонга тушмаётганди. Агар бундай чизмада Месси бўлганида, у ҳимояга кенг кўламда ёрдам бериши ва чап қанот ҳимоячисига фаол тарзда босим уюштиришига тўғри келарди. Ёки бу ишни Суарес амалга оширарди. Аммо бундай вазиятларда ҳимояланиш учун узоқ масофани босиб ўтиш талаб этилади. Бироқ бу ишни ёш Неймар оғирроқ бўлган Суарес ёки узоқ масофани босиб ўтишда муаммоларга дуч келиши мумкин бўлган Мессидан кўра яхшироқ бажара олади. Айнан мана шу устунликдан ўтган йили жамоа жуда яхши фойдаланганди. Суарес яққол форвард сифатида қарши ҳужумларга тайёр туради. Неймар кўпроқ ҳаракатлар эвазига ҳимояга кўмаклашади. Бугунги кунга келиб эса «Барселона» Ракитичнинг фаол ҳаракатлари, ҳимояланаётган Мессининг ўрнида пайдо бўлиши орқали бу вазиятлардан чиқиб кетишни эплаяпти.
Ҳимояланишда «Барселона»нинг яна 4-4-2 тизимига қайтишини айнан Месси ва Суаресни рақиб жарима майдонига яқинроқ жойлашишини ва тўп қайта эгаллаб олинганда улардан ҳужумда самаралироқ фойдаланишни кўрсатиб турибди. Худди шундай ғояни ҳозир «Реал»да Зидан ижросидаги тактикада ҳам кўриш мумкин.
Йилнинг асосий ўйини: «Барселона» ва «Реал» класико арафасида қай ҳолатда? (1-қисм)
Мавзуга оид
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:26 / 04.11.2024