Жаҳон | 19:10 / 04.12.2016
6368
2 дақиқада ўқилади

Бир неча давлат Ҳалаб бўйича БМТ Бош Ассамблеяси сессиясини ўтказишни талаб қилишди

Фото: © AP

Саудия Арабистони, Қатар, БАА ва Туркия БМТ Бош Ассамблеясининг фавқулодда сессиясини ўтказишга чақирмоқда. Унда Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги вазият муҳокама қилиниши керак. Ушбу шаҳарда Сурия ҳукумат қўшинлари ва қуролланган мухолифат ўртасида аёвсиз жанглар давом этмоқда. Бу ҳақда "Ал-Жазира" телеканали юқоридаги давлатларнинг қўшма баёнотига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

Таъкидланишича, ХКда якдил фикр шаклланмагани боис, ушбу муаммони ҳал этиш имкони бўлмаган. Шунга кўра, тавсиялар ишлаб чиқиш учун ушбу мажлисни ўтказиш мақсадга мувофиқ. Саудия Арабистон, Қатар, БАА ва Туркия қуролланган Сурия мухолифатини қўллаб-қувватлаб келади. Аввалроқ, Қатар ҳукумати мухолифатни қуроллантиришни давом эттиришини таъкидлаган эди. 

Суриянинг йирик шаҳарларидан бири бўлган Ҳалабнинг ғарбий қисми ҳукумат кучлари назоратида бўлиб, шарқий ҳудудларини турли қуролланган гуруҳлар, жумладан "Жабҳат ан-Нусра" жангарилари ҳам эгаллаб олган. Сурия армияси уларни қамал қилиш билан шаҳарни тарк этишга мажбур қилмоқчи. 

 

Мавзуга оид