Мухлислар жаҳон чемпионатларида ҳеч бўлмаганда битта топ-жамоа бўлишига, қолганлар фақат иккинчи ўрин учун курашишига ўрганиб қолишган. Аммо турнирда ислоҳот ўтказилиб, иштирокчилар сони 48 тага оширилгач, кучли жамоалар барча гуруҳларга ҳам етмай қолди. ЖЧ-2026 B гуруҳида ҳам амалда суперюлдузлар йўқ. Лекин бунинг ўрнига мунтазам равишда барқарор ўйин кўрсатувчи Швейцария, 40 ёшли Эдин Жеко ва ўз уйидаги турнирда барчани ҳайрон қолдиришга бел боғлаган Канада бор.

B гуруҳи тақвими

1-тур

13 июнга ўтар кечаси, соат 00:00 (Тошкент вақти)
Канада – Босния ва Ҳерцоговина

14 июнга ўтар кечаси, соат 00:00
Қатар – Швейцария

2-тур

19 июнга ўтар кечаси, соат 00:00
Швейцария – Босния ва Ҳерцоговина

19 июн, соат 01:00
Канада – Қатар

3-тур

25 июнга ўтар кечаси, соат 00:00
Швейцария – Канада

25 июнга ўтар кечаси, соат 00:00
Босния ва Ҳерцоговина – Қатар

Канада

Мураббий

Канада миллий жамоаси анча вақт давомида КОНКАКАФда аутсайдер жамоалар қаторида бўлиб келган, аммо сўнгги йилларда у ерда ҳам Алфонсо Дэвис ва Жонатан Дэвид каби юлдузлар пайдо бўлди ва ўз-ўзидан натижалар ҳам келди. 2022 йилда 36 йил ичида илк бор Канада жаҳон чемпионатига чиқди, 2024 йилда эса Америка кубоги яримфиналигача етиб бориб, Аргентинага ютқазди.

Аммо шундан кейин жамоа ўйинида пасайиш узатилди ва жамоа тез ўсувчи лойиҳаларга хос бўлган муаммоларга дуч кела бошлади: кутилмалар жамоанинг ўзидан тезроқ ўсаётганди. Вазиятни тузатиш учун ўз вақтида жуда истиқболли мутахассис сифатида кўрилган Жесси Маршга ишонч билдирилди. У «Ред Булл» тизимида катта тажриба тўплаган, кейин эса «Лидс»ни бошқарганди.