Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири АҚШ президенти билан учрашмоқчи
Япония бош вазири Синдзо Абэ 26-27 декабрь кунлари Ҳавайига ташриф буюриб, Перл-Харбордаги бомбардимон қурбонларини ёд этиш ниятида. Шунингдек, сиёсатчи АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама билан ҳам учрашув ўтказмоқчи. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари душанба куни маҳаллий телевидениеда маълум қилган.
"Ҳавайига 26-27 декабрь кунлари ташриф буюриб, АҚШ президенти Барак Обама билан учрашув ўтказаман", - деди у. Таъкидланишича, Обаманинг АҚШ президенти лавозимида ишлаган сўнгги тўрт йили давомида “япон-америка муносабатлари барча йўналишларда ривожланди” ва “биргаликда Осиё-Тинч океани минтақаси ҳамда бутун дунёда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилинди”.
Шу билан бир қаторда, Япония ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, “бу ташриф қурбонлар хотирасини ёдга олиш мақсадида” режалаштирилган.
Маълумот учун, 1941 йилнинг 7 декабрь куни Япония император флоти Перл-Харборга кутилмаганда зарба берган. Бунинг оқибатида эса Икки жаҳон урушининг Тинч океани кампанияси бошланган. Ўшанда еттита америка ҳарбий кемалари чўктириб юборилган бўлиб, яна саккизта кема жиддий зарар кўрган. 2,4 мингдан зиёд киши эса ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026