Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикчилик ривожланишда давом этишига ишонч билдирди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевга давлат раҳбари лавозимига тайинлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Озарбойжон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
«Ўзбекистон президенти лавозимига сайланишингиз билан чин юракдан табриклайман. Ишончим комилки, бизнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларимиз Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикчилик, ҳар томонлама ҳамкорлик ва кўп режали алоқаларни янада ривожлантиришга йўналтирилади», — дейилади табрикда.
Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Мавзуга оид
14:18 / 19.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев стратегик шерикликни муҳокама қилди
19:49 / 05.03.2026
Алиев Нахичивон аэропортига дрон зарбасини теракт деб атади
23:34 / 18.02.2026
Озарбойжон элчихонасига зарбалар тасодифми?
14:08 / 11.02.2026