Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель тана ва юзни бутунлай ёпиб турувчи кийимларни қисман тақиқлашга чақирди
Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатда тана ва юзни бутунлай ёпиб турувчи (бурка, ниқоб) кийимларни қисман тақиқлашга чақирди, деб хабар беради Bayerischer Rundfunk телерадиокомпанияси.
Бурка ва ниқоб – мусулмонлар давлатларида тана ва юзни бутунлай ёпиб турувчи ҳамда кўзларга мўлжаллаб кичик чизиқ очиб қўйилган кийим тури ҳисобланади.
Меркелнинг сўзларига кўра, Германияда “кишилар ўртасидаги алоқалар” жараёнида “юзни кўрсатиш” қабул қилинган. “Шунинг учун бизда юз ва танани бутунлай ёпиб турувчи кийимларни кийиш қабул қилинмаган. Уни деярли барча жойда тақиқлаш лозим”, - дея маълум қилди канцлер Христан-демократлар иттифоқининг Эссендаги съездида.
Аввалроқ, мамлакатда бундай кийимларни қисман тақиқлаш ғоясини ИИВ раҳбари Томас де Мезьер ҳам қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, немис жамоатчилигида юзни солиқ идораси, давлат ташкилотлари, мактаблар, университетлар ва судда кўрсатиш шарт.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
10:14 / 21.05.2026
Фарғонада аёл эрини ургани учун оилавий зўравонликда айбланди
09:58 / 08.04.2026
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди
12:41 / 16.03.2026