Жамият | 11:00 / 06.12.2016
5914
1 дақиқада ўқилади

Москвада паловга бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Фото:РИА "Новости"

Москвадаги Марказий мусаввирлар уйида интеллектуал адабиёт кўргазма-ярмаркаси доирасида Сталик Ханкишиев муаллифлигидаги "Палов санъат тури сифатида" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида «Москва-24» нашри хабар берди. 

Китоб саҳифаларида ёзувчи қадимий ўзбек анъаналарини тадқиқ қилади, гуруч, сабзи, пиёз навлари ва гўшт турларини таққослайди. Шунингдек шарқ зираворлари сирлари ҳақида сўз юритади. 

Сталик Ханкишиев — «Гурман» кулинария китоблари халқаро танловининг икки карра ғолиби: Париж - 2013 ва Пекин - 2014. Унинг янги китоби буткул палов таомига бағишланган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид