Назарбоев чор Россия томонидан Қозоғистондан олиб чиқиб кетилган бойликлар ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ҳудуди Россия мустамлакаси бўлганда "ердан олинган барча бойликлар" чор Россия маъмурияти томонидан олиб чиқиб кетилганини айтди. Бу ҳақда «Информбюро» хабар бермоқда.
"Чор Россияси вақтида ердан олинган бойликларнинг ҳаммаси олиб чиқиб кетилган, бизга эса кавлаб ташланган ер қолдиришган ва чанг ютишга мажбур қилишган. Бизда ҳаттоки йўллар ҳам бўлмаган. Энди-чи кўряпсизларми, қандай темир йўлни ишга туширдик? Аввал бундай нарса бўлмаган, чунки мустамлака бўлганмиз", деб айтди Нурсултон Назарбоев «Алтын сапа» (Олтин сифат) президент мукофоти совриндорларини мукофотлаш давомида.
Назарбоев ҳозирда Қозоғистон иқтисодий жиҳатдан ривожланаётганини таъкидлаб ўтди. "Биз тўхтамаяпмиз: улкан корхоналарни ишга туширмоқдамиз, янги иш ўринлари, замонавий заводлар яратмоқдамиз. Ҳозир дунёда ким буни қилмоқда? Қайси давлат? Бунақа давлат йўқ", деб айтди Қозоғистон президенти.
Бундан ташқари, Назарбоев Қозоғистонда "буюк халқ" яшашига ишончи комиллигини айтди. "Ва сиз барчангиз шу халқнинг вакилисизлар", деб юзланди иштирокчиларга Назарбоев.
Мавзуга оид
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
17:12 / 02.11.2024