Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланддаги тошқин сабаб 14 киши ҳалок бўлди
Таиланднинг жанубий провинцияларида сўнгги ҳафта мобайнида содир бўлган тошқинлар 14 кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда қиролликнинг ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Аввалроқ қурбонлар сони 11 киши эканлиги айтилган эди.
ИИВ маълумотига кўра, табиий офат 600 мингга яқин аҳоли яшайдиган туманларга ёпирилган. 11та провинциядаги 100га яқин маъмурий марказларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Улар орасида сайёҳлик йўналишида машҳур бўлган Самуи ва Пханган ороллари ҳам бор. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Самауи оролида Таиланддаги энг ҳашаматли курортлар жойлашган бўлиб, айни дамда у ерни сув босган, айрим жойларда электр таъминоти узилган, автоуловлар ҳаракати тўхтатилган.
5 декабрь куни табиий офат оқибатида Таиланднинг жануби билан боғлаб турувчи темир йўл ҳаракати ишдан чиққан. Накхонситхаммарат провинциясига олиб борувчи йўл сув остида қолган.
Мавзуга оид
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
16:56 / 03.06.2026
Сахалин ороли ва Тинч океани флотидан айрилган Россия – Рус-япон уруши тарихи
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026