Спорт | 18:02 / 07.12.2016
8228
2 дақиқада ўқилади

«Боруссия» футболчиси 27 ёшида фаолиятини якунлашга мажбур бўлди

Менхенгладбахнинг «Боруссия» жамоаси ҳимоячиси Альваро Домингес футболдан кетиши ҳақида маълум қилди.

27 ёшли испаниялик футболчи бел қисмидаги муаммолар туфайли шу қарорни қабул қилишга мажбур бўлган.

«Кейинги йилларда жисмонан жуда ёмон ҳолатда бўлдим. Мен ўйнашда давом этгандим, бунинг учун 2 марта операция қилиндим. Аммо бунинг оқибати яхши бўлмади.

Бу шунга олиб келдики, энди мен футбол ўйнай олмайман ва бугун ногирон бўлиб қолмаслик учун 27 ёшимда ўзим севадиган футболни тарк этишга мажбурман», — дея ёзган Домингес ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаган видеомурожаатида.

Домингес Мадридда туғилган ва «Реал» академиясида футбол билан шуғуллана бошлаган, у 2001 йилда «Атлетико» ёшлар жамоасига ўтган ва бу жамоа унинг профессионал фаолиятидаги илк жамоа бўлган.

2012 йилда у менхенгладбахликларжамоаси сафига келиб қўшилганди. 2015 йилда Домингес белида оғриқ ҳис қила бошлагач, 2014/15 йилги мавсумнинг охирини ва кейинги чемпионат бошини ўтказиб юборганди.

2015 йилнинг 7 ноябрь кунида «Ингольштад»га қарши учрашув Домингеснинг охирги учрашуви бўлиб қолди.

Мавзуга оид