Google тўлиқ тикланувчи энергия манбаларига ўтмоқчи
Google компанияси яқин орада ўзининг барча офислари ва маълумотларни қайта ишлаш марказларини тикланувчи манбалардан олинадиган энергияда ишлашга ўтказмоқчи.
Компания 6 йил аввалоқ "яшил" энергия олиш бўйича шартномалар туза бошлаган. Гап қуёш ва шамол станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясидан фойдаланиш ҳақида кетмоқда.
Айни вақтда Google тикланувчи манбалардан олинувчи энергиянинг энг катта истеъмолчиси ҳисобланади. Компания бундай энергияни олиш бўйича 20 га яқин лойиҳаларда иштирок этади.
Тахмин қилинишича, кейинги йил охиригача интернет гигантнинг 100 фоиз офислари ва ахборот марказлари шамол ва қуёш энергиясига ўтказилади. Google бундай энергиянинг етказиб берилиши бўйича келишувларни тузиб, қуёш ва шамол станциялари операторларини барқарор даромад билан таъминлайди, бу эса уларга ўз қувватларини оширишга имкон беради.
Бундан ташқари, Google ўз ахборотни қайта ишлаш марказларида илғор энергия тежовчи ечимларни татбиқ қилмоқда, бу эса энергияга харажатларни камайтиришга имкон беради.
Мавзуга оид
22:19 / 14.11.2024
Googleʼнинг Gemini чатботи фойдаланувчига ўлим тилади
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024