Жаҳон | 23:43 / 07.12.2016
9027
1 дақиқада ўқилади
Покистонда қулаган самолётнинг барча йўловчилари ҳалок бўлгани маълум қилинди
Покистонда 7 декабрда қулаган самолётнинг барча йўловчилари ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Покистон фуқаролик авиацияси вакилига иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.
"Ҳеч ким омон қолмаган", деб айтган вакил. Унинг сўзларини Покистон халқаро авиалиниялари вакили ҳам тасдиқлаган.
Бортида 47 киши бўлган самолёт Покистоннинг Хавелиан шаҳри яқинида ҳалокатга учради. ОАВда чоп этилган йўловчилар рўйхати 42 одамни ўз ичига олган, улардан 31 нафари эркак, 9 нафари аёл ва 2 нафари ёш бола бўлган. Шунингдек, камида уч нафар хорижлик бўлган.
Самолёт Читрал шаҳридан маҳаллий вақт билан соат 15.30да парвоз қилган ва Исломободда 16.40да қўниши керак бўлган.
Мавзуга оид
14:32 / 14.11.2024
Покистон Ўзбекистонда "биотехнологик" дори воситаларини ишлаб чиқариши мумкин
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
21:10 / 10.11.2024