Иқтисодиёт | 08:21 / 07.12.2016
4220
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Япониянинг энг йирик медиакорпорацияси АҚШга 50 миллиард доллар инвестиция киритади

Фото: © EPA

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўз твиттерида Япониянинг SoftBank телекоммуникация ва медиакорпорацияси раҳбарияти мамлакатга 50 миллиард доллар инвестиция киритиб, 50 минг иш ўрнини яратишга рози бўлгани ҳақида маълум қилди. 

Сайланган президент бундай баёнот билан компания асосчиси Масаёси Сон билан учрашувдан сўнг чиқиш қилган.

«Масаёси (SoftBank) АҚШ компанияларига 50 миллиард доллар сармоя киритишга ҳамда 50 минг янги иш ўрни яратишга рози бўлди», — деб ёзди Трамп.
Унинг таъкидлашича, сайловлардаги ғалабаси сабаб шундай битимга эришилган.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид