Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаётнинг юқори даражаси: Дубай шаҳзодасидан янги видео
Дубайнинг меросхўр шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад ал Мақтуб дунёдаги энг баланд бинолардан бирининг томида олган видеосини Instagram’га жойлади.
Фантастик видеороликдаги тасвирлар кишини ҳаяжонга солади. Унда шаҳар узра ёйилган булутларни, уларни ёриб чиққан биноларни кўриш мумкин.
Шаҳзода Ҳамдан ўзининг ёрқин ҳаёт кечириш йўли билан аллақачон машҳурлашиб улгурган. У парашютдан сакрайди, дайвинг, балиқ овлаш билан шуғулланади, лочин билан ов қилади, сноубординг, велоспорт унинг энг севимли машғулотлари сирасига киради. У бўш вақтларида Fazza тахаллуси остида шеърлар битади. У боқаётган ҳайвонлар орасида оқ йўлбарс ва шерлар бор.
Шаҳзода уйланмаган. Унинг фарзандлари йўқ.
Мавзуга оид
08:40 / 31.03.2026
Дубай яқинида Кувайт нефт танкерига ҳужум қилинди
22:42 / 28.03.2026
Эрон Дубайдаги “Украина омбори”га зарба берганини маълум қилди
10:08 / 24.03.2026
Тошкент–Дубай йўналишидаги қатор рейслар бекор қилинди
23:11 / 18.03.2026