Фан-техника | 23:36 / 09.12.2016
10715
2 дақиқада ўқилади

Даниялик киши Apple'га қарши суд ишида ғолиб бўлди

Фото: Reuters

Данияда яшовчи Давид Люсгор Американинг Apple компаниясига қарши суд ишида  ғолиб бўлди. The Local шу ҳақида маълум қилди

Глоструп округ суди Apple компанияси истеъмолчига янги iPhone қурилмаси ўрнига қайта тикланган смартфонни сотгани учун маҳаллий қонунчиликни бузган деб ҳисоблаб, ҳукм чиқарди. 

Люсгорнинг Apple компанияси билан кураши 5 йил давом этди. 2011 йилда у компания сайтидан 4,4 минг Дания кронига (тахминан 626 доллар) iPhone 4 қурилмасини харид қилган. Apple телефонни алмаштириб беришга рози бўлган, бироқ мижозга заводдан янги чиққан модель ўрнига "янги қурилмадек яхши ҳолатда бўлган" қайта тикланган iPhone тақдим этилган. 

Люсгор октябрь ойида берган интервьюсида иккинчи қурилма яхши ишлаганини тан олган. Шундай бўлса-да, унга аввал истеъмолда бўлган деталлардан ясалган телефон берилганлиги ёқмаган. Унинг шикояти дастлаб истеъмолчилар шикоятини ўрганувчи идорада кўриб чиқилган, кейин эса судгача етиб борган. 

9 декабрь, жума куни суд Люсгорни ёқлаб ҳукм чиқарди. 

 

Мавзуга оид