Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда 12 нафар Instagram блогери «Ғарб хаёсизлиги тарғиботи»да айбланиб қамалди
Эронда саккиз нафар аёл ва тўрт эркак Instagram’даги ўз саҳифасида «фоҳишалик ва Ғарбнинг хаёсизлигини тарғиб этгани» учун 5 ойдан 6 йилгача қамоқ жазосини олди. Бу Daily Mail нашри ёзмоқда.
Моделлар Ғарб ҳаётини интернетда ёйиш айбловини олишган. Фотосуратларда қизлар диний кийимлар бўлмиш ҳижоб ва рўмолларсиз, йигитлар эса мода ва гўзаллик салони намойишларини кўрсатган ҳолда тушишган.
Суд айбланувчиларнинг исмини ошкор этмаган, аммо аниқ бўлишича, улар жазо муддатидан сўнг икки йил давомида мамлакатдан ташқарига чиқа олишмайди. Улар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда аккаунтлар юргизиш ва келажакда фаолиятларини давом эттиришдан ҳам маҳрум қилинганлар. Судланувчиларнинг адвокати сўзларига кўра, улар ҳукмдан норози ва судга аппеляция киритишади.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026