Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти: “Республикада дахлсиз инсонлар йўқ, бўлмайди ҳам”
Қирғизистонда сўнгги йилларда давлат бошқарувидаги коррупция аломатларини бартараф этиш йўлида мисли кўрилмаган қадам ташланди. Бу ҳақда 9 декабрь куни мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев Халқаро коррупцияга қарши кураш кунида қилган чиқишида айтиб ўтган.
"Иқтисодий тараққиётга тўсиқ бўлувчи ва давлат асосларига раҳна солувчи коррупцияга қарши курашда вазиятни тубдан ўзгартиришга муваффақ бўлдик", - деди давлат раҳбари. Унинг сўзларига кўра, бунга “кучли сиёсий ирода” ва “тизимли ёндашув” ёрдамида эришилган. Президентнинг ҳисоблашича, мамлакат ҳукумати томонидан “бу жиноий ҳодисани” бартараф этиш учун қилинган ҳаракатлар фуқароларнинг давлат имкониятларига бўлган ишончини оширган.
"Оддий фуқаролар ва давлат бюджети ҳисобидан ноқонуний бойиб кетишни истовчиларнинг қаршиликларига қарамай, бундай фикрга эга мансабдорларнинг жазосини берамиз ва мамлакатни тараққий эттиришни истовчи ёшлар йўлини очамиз. Республикада дахлсиз инсонлар йўқ, бўлмайди ҳам", - деб таъкидлаган президент.
Қирғизистонда сўнгги олти йил ичида “коррупция” моддаси билан миллий парламент депутатлари, вазирлар, уларнинг ўринбосарлари, шаҳар мэрлари, шунингдек, бир қанча юқори лавозимли амалдорларга нисбатан жиноий иш очилган. Улар орасида давлат раҳбари девонининг ходимлари ҳам бор.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026