Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ҲҲК жангариларнинг 34 объектини йўқ қилди
Туркия ҳарбий самолётлари “Фирот қалқони” амалиёти давомида ИШИДнинг Сурия шимолидаги 34 объектини йўқ қилишди, деб хабар қилди Туркия бош штаби.
Аввалроқ, ўтган кеча-кундуз давомида ИШИДнинг 10 объекти йўқ қилингани хабар берилганди.
"Тонги вақтларда бизнинг ҲҲК томонидан берилган авиазарбалар натижасида ИШИДнинг 34 объекти, жумладан 20 та бошпана ва штаблар, иккита ҳарбий автомобиль, бешта қурол-яроғ омбори йўқ қилинди. Белгиланган вазифани омадли равишда бажарган самолётлар базага қайтиб келишган", - дейилади РИА Новости томонидан турк бош штабидан олинган хабарида.
Маълумот учун, Туркия армияси 24 август куни ИШИД жангариларига қарши “Фирот қалқони” амалиётини бошлади. У Сурия мухолифати ёрдамида чегара яқинидаги Жараблус шаҳрини эгаллаб, айни дамда Ал-Боб шаҳрига ҳужум қилмоқда.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026