Жамият | 22:21 / 09.12.2016
5903
2 дақиқада ўқилади

Ўзини Париж теракти жабрдийдалари сифатида кўрсатган жуфтлик суд қилинди

Фото:globallookpress.com

2015 йилнинг ноябрь ойида Париж терактида ўзини жабрдийда сифатида кўрсатган эркак ҳамда аёл олти ва уч йиллик қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда 20minutes газетаси ёзмоқда.

Газета маълумотига кўра, 36 яшар Александр Д. олти йилга, унинг рафиқаси 29 яшар Исабелль В. эса уч йилга ҳукм қилинган. Аввалроқ жуфтлик теракт жабрдийдалари сифатида 60 минг евро товон пули олган эди. Исабеллнинг сўзларига кўра, улар пулларни “ҳаётларига таҳдид солган кредиторларга тўлашган”, шунингдек, “фарзандларини хурсанд қилишган” ва “транспорт сотиб олишган”. Суднинг ҳукмича, жуфтлик олган пулларини қайтариб беришлари керак бўлади.

Полиция уларнинг ҳийласини жуфтлик 2016 йилнинг 14 июль куни Ниццадаги теракт сабаб товон пули сўрашганида аниқлади. Ўшанда теракт жабрдийдаларига товон пули тўлайдиган фонд ходимлари полицияга мурожаат этади. Шундан сўнг, олиб борилган суриштирув ишларида жуфтлик Париж теракти вақтида бошқа шаҳарда бўлганлиги ойдинлашади.

 

Мавзуга оид