Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея КХДРга нисбатан санкциялар ва босим сиёсатини давом эттиради
Корея Республикаси КХДРга нисбатан санкциялар ва босим сиёсатини давом эттиради. Бу ҳақда жума куни президент Пак Кин Хе импичментидан сўнг мамлакатнинг бирлашиш вазирлиги хабарида айтилади.
"Ҳукумат Шимолий Кореяга нисбатан ҳозирги позицияни ўзгартирмайди", - таъкидланади ҳужжатда. Вазирликда айтилишича, иш "тинч бирлашувга эришиш мақсадида" олиб борилади. "Ҳукумат Шимолий Корея ҳаракатини синчиклаб кузатади ва жуда ҳам ҳушёр бўлади", - дейилади хабарда.
Расмий Сеул 2 декабрь куни КХДРга нисбатан бир томонлама санкцияларни кучайтирди. Бу мамлакатнинг ядровий-ракета дастури билан боғлиқ бўлиб, “қора рўйхатга” 35 юридик ва 36 жисмоний шахслар қўшилган. Улар оммавий қирғин қуролини ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутувчи инсонлардир.
Аввалроқ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам Пхеньянга нисбатан санкцияларни кучайтирганди.
Мавзуга оид
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026