Фотожамланма: чилилик диктатор Аугусто Пиночетнинг вафотига 10 йил тўлди
Бугун чилилик диктатор Аугусто Пиночетнинг вафотига 10 йил тўлди. Армиянинг собиқ генерали мамлакат президенти Сальвадор Альендега қарши қўзғалон кўтарган эди. У ҳокимият тепасига келгач, жуда қаттиқ диктатура ўрнатди. Унинг душманлари қамоққа ташланди, бошқалари эса мамлакатдан чиқиб кетди. Пиночет, шу билан бирга, мамлакатга фойдали бўлган иқтисодий ислоҳотлар ўтказди. Кексайган диктатор ихтиёрий равишда ҳукуматдан кетди ва ўз ажали билан вафот этди.
1. Чили Республикаси президенти Аугусто Пиночет.
2. Чили Республикаси президенти Аугусто Пиночет, 1974 йил.
3. Аугусто Пиночет ва унинг рафиқаси Люсия Ириарт Родригес, 1974 йил.
4. Генерал Пиночет ҳарбий парадда, 1971 йил.
5. Сальвадор Альендени 1973 йилнинг 11 сентябрь куни ҳокимиятдан ағдарган ҳарбий исёнчилар. Чапдан ўнга: Сесар Мендоса, Карабинерлар бошлиғи; Хосе Торибио Мерино, ҳарбий денгиз кучлари қўмондони; Аугусто Пиночет, армия бош қўмондони ва Густаво Ли Гусман, ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони.
6. Аугусто Пиночет матбуот анжуманида, 1974 йил.
7. Президент Пиночет ва Чилидаги Янги Зеландия элчиси, 1978 йил.
8. Чили Республикаси президенти Аугусто Пиночет.
9. Чили Республикаси президенти Аугусто Пиночет (марказда) контр-адмирал Тейлор Клинтон ва адмирал Торибио Мерино билан УНИТАС ҳарбий машғулотини муҳокама этмоқда.
10. Аугусто Пиночет, 1987 йил.
11. Аугусто Пиночет. 1988 йил Чилида.
12. Чили Республикаси президенти Патрисио Эйлвин ва Аугусто Пиночет, 1990 йил.
13. Аугусто Пиночетнинг дафн маросими, 2006 йил.
Мавзуга оид
18:25 / 02.07.2024
“Эрон президентлигига номзодларга аҳоли ишончига кириш учун вақт камлик қилди” — Азим Умидий
10:19 / 25.04.2024
Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
18:48 / 07.02.2024
Миллиардер ва Чили собиқ президенти Себастян Пинера вертолёт ҳалокатида вафот этди
21:02 / 04.02.2024