Олимлар ўрганаётган акула оддий балиқчилар томонидан тутиб олинди
Балиқчилар томонидан АҚШнинг Шимолий Каролина қирғоқларида ушланган акула-мако (Isurus oxyrinchus)да GPS қурилма ўрнатилгани маълум бўлди. Аниқлашларича, уни жониворнинг ҳаётини ўрганаётган олимлар ўрнатган бўлиб чиқди. Маълумотларга кўра, 2015 йилда қурилма ўрнатилган акула шу пайтга қадар ўн уч ярим минг километрга яқин масофани сузиб чиққан. Бу ҳақда The Charlotte Observer хабар бермоқда.
GPS қурилма жониворга Гай Харви номидаги тадқиқот университети олимлари томонидан ўрнатилган. Улар жониворнинг елка қисмига ушбу қурилмани 2015 йилда Мэриленд штатининг Оушен-Ситидан унча узоқ бўлмаган жойида ўрнатишган эди. Балиқни эса ўтган ойда оддий балиқчилар тутиб олган. Акула сузиш даврида GPS қурилма 265та маълумотни аниқлаган. Уларнинг энг охиргиси 24 ноябрь куни, тутилиш вақтида олинган.
Маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, у бир кунда 24 километр масофани сузиб ўтган. Олимларнинг сўзларига кўра, балиқчилар GPS қурилмани маълумотлари билан бирга қайтариб беришганидан хурсанд бўлишган.
Мавзуга оид
13:58
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
09:59