Афғонистонда “Толибон” қўмондонларидан бири йўқ қилинди
Афғонистон шарқидаги Парван вилоятида “Толибон” радикал ҳаракати қўмондонларидан бири Мулла Наим Кўр йўқ қилинди. У ҳарбий амалиёт вақтида ўлдирилган, деб хабар берди мамлакат ИИВ душанба куни.
“Афғонистон миллий фуқаролик полицияси Парван вилоятидаги Сиёҳ Гард аҳоли пунктида махсус амалиётни ўтказди. Унинг натижасида Умадуддин номи билан танилган Мулла Наим Кўр йўқ қилинди”, - дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, яна уч нафар жангари жароҳат олгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги вазият сўнгги ойлар давомида жиддий ёмонлашган. Аввал мамлакатнинг асосан қишлоқ жойларини эгаллаб турган “Толибон” ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум бошлади. Шунингдек, мамлакат ҳудудида ИШИД таъсир доираси ҳам кенгайгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00 / 02.11.2024