Жаҳон | 08:17 / 12.12.2016
3536
1 дақиқада ўқилади

Франциянинг яна бир собиқ вазири президентлик учун курашмоқчи

Фото: France 2

Франциянинг собиқ таълим вазири Венсан Пейон 2017 йилги президентлик сайловида иштирок этиш нияти борлигини эълон қилди. Сиёсатчи бу ҳақда Twitter саҳифасида банот берган. 

«Мен президентлик сайловида номзодимни илгари сураман», — деган Пейон. 

Пейон France 2 телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, у биргина нарсани, яъни сўл кайфиятдагилар президентлик пойгасида ғалаба қозонишларини хоҳлайди. 

«Ва мен «Ажойиб альянс»нинг ушбу праймериздаги кўзга кўринган номзодиман», — деб қўшимча қилган сиёсатчи. 

 

Мавзуга оид